«тошкент иибб» тегли мақолалар


«Ғофур Раҳимовга нисбатан жиноий иш қўзғатилмаган» — Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари
12 декабр 2023, 16:07

«Ғофур Раҳимовга нисбатан жиноий иш қўзғатилмаган» — Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари

Тошкент шаҳар ИИББ биринчи ўринбосари Дониёр Тошхўжаевнинг маълум қилишича, тадбиркор Ғофур Раҳимовга нисбатан жиноий иш қўзғатилмаган ва қидирувга берилмаган.

Тошкентда жиноий гуруҳларни қўлга олиш бўйича кенг кўламли рейдлар ўтказилмоқда
2 декабр 2023, 11:19

Тошкентда жиноий гуруҳларни қўлга олиш бўйича кенг кўламли рейдлар ўтказилмоқда

Тошкент шаҳрида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан «кўча боллари» ва жиноий гуруҳларни аниқлаш ва қўлга олиш бўйича кенг кўламли рейдлар ўтказилмоқда. Тезкор чора-тадбирлар пойтахтда жиноятчилик билан боғлиқ вазиятни яхшилашга қаратилган, дея хабар беради пойтахт ички ишлар бош бошқармаси.

Дониёр Ташходжаев Тошкент ИИББга қайтди
28 август 2023, 20:45

Дониёр Ташходжаев Тошкент ИИББга қайтди

Дониёр Ташходжаев Тошкент ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига қайтди. У бунгача Тошкент вилояти ИИБда ишлаган, Фарғона вилояти ИИБга раҳбарлик қилган, ИИВ раҳбари ўринбосари ва пойтахт ИИББ бошлиғи ўринбосари бўлган эди.

Блогер Asad Algo ўлими юзасидан жиноят иши очилди
20 июл 2023, 15:53

Блогер Asad Algo ўлими юзасидан жиноят иши очилди

Блогер Asad Algo (Асадбек Арзикулов) ўлими юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Маълум бўлишича, ўлимидан 3 кун олдин у таниши билан жанжаллашиб қолган, оқибатда блогер оғир жароҳат олган, аммо тиббий муассасага мурожаат қилмаган.

Тошкентда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўнлаб ўсмирларни «профилактик суҳбат» учун олиб кетди
6 март 2023, 13:20

Тошкентда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўнлаб ўсмирларни «профилактик суҳбат» учун олиб кетди

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда ўнлаб ўсмирларнинг ҳибсга олингани муҳокама қилинмоқда. Улар ИИБга «профилактик суҳбат учун» олиб кетилган. Ҳуқуқ-тартибот идораларининг айтишича, Форумлар саройи яқинида «Рёдан» тарафдорларининг чақирувлари сабаб 50 нафар ўсмир йиғилган.

Тошкентда бедарак йўқолган 12 ёшли қизнинг жасади топилди
1 феврал 2023, 12:17

Тошкентда бедарак йўқолган 12 ёшли қизнинг жасади топилди

Янгиҳаёт туманида бедарак йўқолган 12 ёшли қизнинг мурдаси зўрлик ва қотиллик аломатлари билан топилди. Мазкур ишда гумонланувчи 29 ёшли эркак ушланди. У марҳуманинг хонадонида аввалроқ таъмирлаш ишларини амалга оширгани маълум бўлди.

Тошкентда Lacetti 6 пиёдани уриб юборди, 2 киши вафот этди
4 декабр 2022, 15:35

Тошкентда Lacetti 6 пиёдани уриб юборди, 2 киши вафот этди

Тошкентнинг Учтепа туманида Lacetti катта тезликда Nexia-3 билан тўқнашиб, сўнгра 6 пиёдани уриб юборди. Оқибатда улардан 2 нафари вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда мактаб ўқувчиларининг оммавий муштлашгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
25 ноябр 2022, 18:48

Тошкентда мактаб ўқувчиларининг оммавий муштлашгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Тармоқларда мактаб ўқувчиларининг оммавий муштлашуви акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ ҳодиса Миробод туманидаги 125-мактабда содир бўлганини маълум қилди. Ҳолат юзасидан безорилик бўйича жиноий иш қўзғатилди.

«Давр банк» тизимидан 15 млрд сўм ўғриланди
3 август 2022, 16:02

«Давр банк» тизимидан 15 млрд сўм ўғриланди

Фуқаро «Давр банк» тизимига ноқонуний уланиб, 15 млрд сўмни дўстининг карталарига ўтказган, сўнгра пул жиноий гуруҳ аъзолари ўртасида тақсимлангани айтилмоқда. 11 нафар шахс гумонланувчи сифатида жалб этилган, икки нафари қидирувда.

Блогер Бобур Ғаниев 15 суткага қамалди. Суд «мент» сўзини ҳақоратомуз сўз дея таърифлади
4 октябр 2021, 10:06 1

Блогер Бобур Ғаниев 15 суткага қамалди. Суд «мент» сўзини ҳақоратомуз сўз дея таърифлади

Автоблогер Бобур Ғаниев ИИББ ходимларини ҳақорат қилгани учун 5,4 млн сўмга жаримага тортилди. Судья «мент» сўзини ҳақоратомуз деб таърифлади. Блогер ва унинг шериклари ИИО ходимларининг хизмат вазифасини бажаришга қаршилик қилгани учун 15 суткага қамалди. Депутат Расул Кушербаев блогернинг телефони тинтув қилингани қанчалик қонуний эканлиги бўйича саволга берилди ва қамоқнинг «оммани ўзига жалб қилиш» билан тушунтирилганлиги бўйича хавотир билдирди.

ИИББ Тошкентдаги тунги «отишма» товушларини туғилган кунларни нишонлаш билан боғлади
18 август 2021, 16:28

ИИББ Тошкентдаги тунги «отишма» товушларини туғилган кунларни нишонлаш билан боғлади

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати пойтахтнинг турли туманларида аҳолига эшитилаётган отишмага ўхшаш товушларни туғилган кунни нишонлаш билан изоҳлади.

«Мингўрик» ёдгорлиги ёнидаги қурилиш ишлари рухсат олинмасдан бошланган — Сенат
11 май 2021, 15:05

«Мингўрик» ёдгорлиги ёнидаги қурилиш ишлари рухсат олинмасдан бошланган — Сенат

Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги Мингўрик археология ёдгорлиги ёнида Тошкент шаҳар ИИББ Маънавият ва маърифат марказининг қурилиши тегишли рухсат олинмасдан бошланган, дея маълум қилди Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси.

Тошкентда ИИБда сўроқ қилингандан сўнг вафот этган фуқаро юзасидан расмий муносабат билдирилди
5 апрель 2021, 17:33 2

Тошкентда ИИБда сўроқ қилингандан сўнг вафот этган фуқаро юзасидан расмий муносабат билдирилди

Тошкентнинг Юнусобод туманида кечки пайт 3 нафар фуқаро ИИБга сўров учун олиб келинган. Фуқаролар қўйиб юборилгандан кейин тахминан 6 соатлардан сўнг улардан бирининг мурдаси топилган. Суд-тиббиёт экспертизасида марҳумнинг бир нечта касалликлари бўлгани аниқланди.

ИИБ одамлар билан онлайн мулоқот қиладиган дастур яратиш керак — президент
12 феврал 2021, 15:54

ИИБ одамлар билан онлайн мулоқот қиладиган дастур яратиш керак — президент

Шавкат Мирзиёев ички ишлар бошқармалари одамлар билан боғланиб, мулоқот қила оладиган дастурий таъминот яратиш кераклигини таъкидлади. «Ҳозир ҳамма телефонда, ижтимоий тармоқларда. Одамларни ички ишлар бўлимига чақирадиган ёки қоғоздаги мурожаатини кутиб ўтирадиган замон ўтиб бўлди», — деди президент.

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари ўзгарди
21 сентябрь 2020, 09:49

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари ўзгарди

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари Улуғбек Турсунов ўз лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Қўқон шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи Муҳиддин Жўраев тайинланди. Жўраев олдинроқ ички ишлар вазирининг ўринбосари сифатида фаолият юритган.

Тошкентда машина уриб юборган автоинспектор вафот этди
4 сентябрь 2020, 13:40

Тошкентда машина уриб юборган автоинспектор вафот этди

1 сентябрь куни пойтахт марказида Lacetti уриб юборган йўл-патруль хизмати инспектори Салим Умаров воқеадан уч кун ўтиб касалхонада вафот этди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг